
"Бавария" Нойерга 3 йиллик шартнома таклиф қилди, лекин...
«Бавария» клуби раҳбарияти ҳамон дарвозабон Мануэль Нойер билан янги шартнома юзасидан музокаралар ўтказишда давом этмоқда.
«Sport1» тарқатган хабарларга қараганда, мюнхенликлар жамоаси раҳбарияти 34 ёшли посбонга йиллик маоши 12 миллион еврога тенг бўлган 3 йиллик битим таклиф қилган. Бироқ Нойер 4 йилга мўлжалланган шартнома хоҳлаётганини билдириб, таклифни қабул қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Мануэль «Бавария» клуби шарафини 2011 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йил ёзида ниҳоясига етади.
Фикрлар