
"Бавария" Луис Диас учун 80 миллион евро тўлашга тайёр
Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Ливерпуль" футболчиси Луис Диаснинг трансфери бўйича ишни давом эттирмоқда. Журналистларнинг маълумотига кўра, германияликлар колумбиялик футболчи учун таклифни яхшилаб, 80 миллион еврогача тўлашга тайёрланмоқда.
Аввалроқ, 28 ёшли Диаснинг ўзи ҳам амалдаги Бундеслига чемпионлари сафига ўтишни хоҳлаётгани ва бу борада мерсесайдликлар раҳбариятига ўз позициясини билдиргани ҳақида хабар берилганди.
Футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Диас АПЛ гранди сафида 148 та расмий ўйин ўтказиб, 41 та гол ва 23 та голли пас муаллифи бўлган.
Фикрлар