"Бавария" икки марказий ҳимоячига қизиқмоқда
Германиянинг "Бавария" клуби ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида бир қатор номзодларни кўриб чиқяпти.
Журналист Флориан Плеттенберг берган ҳабарларга кўра, Мюнхен клуби спорт директори Макс Эберл ва "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехи ўртасида музокаралар ўтказилган. "Бавария" ёзда эркин агентга айланадиган англиялик фулбек учун "Реал Мадрид" ва "Ливерпуль" билан курашишига тўғри келади.
Бундан ташқари, немис клуби "Боруссия Дортмунд" ҳимоячиси Нико Шлоттербегнинг ўйинларини ҳам кузатиб бормоқда. Агар Ким Мин Же ёки Дайот Упамекано сотиладиган бўлса, "Бавария" германиялик футболчини ҳам жамоага олиб келишга ҳаракат қилади.
Маълумот учун, "Бавария" жорий мавсумда барча турнирларда 12 та учрашув ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонди.



Фикрлар