
"Бавария" ҳимоячиси ёзгача ижарага берилиши мумкин!
"Бавария"нинг чап қанот ҳимоячиси Адам Азну кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида бошқа жамоада ўйнаши мумкин. 18 ёшли футболчи мюнхенликлар таркибида бор-йўғи икки марта майдонга туширилган.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, марокашлик қишки трансфер ойнаси ёпилгунга қадар бошқа жамоага ўтмоқчи. Агар ҳаммаси режадагидек бўлса, ёш футболчи мавсум якунига қадар Бундеслиганинг бошқа клубига ўтади. Номзодлар орасида "Бенфика" варианти ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, Азну 2022 йилнинг ёзида "Барселона" академиясидан "Бавария"га ўтган эди. Ҳимоячининг немис гранди билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Фикрлар