"Бавария" футболчиси фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

  • 24 Apr 18:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Туриннинг "Ювентус" клуби "Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенгнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “кекса синьора” 30 ёшли германиялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишни режалаштирмоқда. Ўз навбатида мюнхенликлар уни 30 млн еврога баҳолашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Боатенгга ПСЖдан ҳам қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Боатенг жорий мавсум “Бавария” сафида жами 26та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!