
"Бавария" "Аякс"нинг 2-жамоасидан футболчи ижарага олди
“Аякс” клубининг 2-жамоасида тўп сурувчи ҳужумчи Николас-Геррит Кюн фаолиятини “Бавария”да давом эттирадиган бўлди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра мюнхенликлар 20 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олган. У “Бавария”нинг иккинчи жамоасида тўп суради.
Маълумот учун, Кюн жорий мавсум “Аякс-2” сафида 17 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар