Бартомеу Пикени Европада ўйнай олмайдиган қилиб қўйди

  • 27 Oct 23:23
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона”нинг тажрибали футболчиси Жерар Пике маошининг тенг ярмига қисқаришига розилик бериб, клуб билан 2024 йилнинг ёзигача давом этадиган янаги битим имзолаган эди.

Tecno

Энди ушбу шартноманинг айрим бандлари омма эътиборига ҳавола этмоқда. Хусусан, Жерар Пике истаган вақтда клубни тарк этиши мумкин. Бироқ у шартнома якунланмагунича Европа мамлакатлари миллий чемпионатларида ўйнай олмайди. Пике фақат АҚШга бориб, MLS жамоаларига қўшилиши мумкин.

Шунингдек, агар Пике 2021-2022 йилги мавсумда 35 фоиздан кам ўйинларда қатнашадиган бўлса, каталонияликлар шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Пике “Барселона”да 2008 йилдан буён тўп тепмоқда. У жами 549 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 47 та гол урган.

 

Comments

You must be logged in to commet!