
"Барселона"нинг ҳомийси ўзгаради (ФОТО)
"Барселона" тез орада янги ҳомийсига эга бўлади. Журналист Анаис Мартининг хабар беришича, Каталония супер кулиб ва Spotify стриминг мусиқа платформаси ўртасидаги келишув имзоланиш арафасида.
Манбага кўра, бу ҳақда кейинги ҳафта расман эълон қилиниши мумкин. Айтиш керакки, Spotify “Барса”га йилига тахминан 60 миллион евро тўлайди ва “4+1” кўринишида шартнома имзолайди.
Қайд этилишича, Spotify жамоанинг титул ҳомийси бўлишдан ташқари, улар “Камп Ноу” стадиони номидан ҳам ўз мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин. Бу борада музокаралар давом этмоқда.
Маълумот учун, “Барселона”нинг ҳозирги титул ҳомийси Япониянинг Rakuten компанияси ҳисобланади. Томонлар 2016 йилдан буён ўзаро ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Фикрлар