
"Барселона"га берилмаган пенальтига муносабат билдирилди
Ла Лига 35-туридан ўрин олган "Барселона" - "Реал Мадрид" учрашувида "кўк-анорранглилар" 4:3 ҳисобида рақибидан устун келди.
Ўйиннинг 80-дақиқасида Ферраннинг зарбасидан сўнг тўп Чуаменининг қўлига тегди. Ушбу эпизодда бош ҳакам Эрнандес Эрнандес Каталония клуби фойдасига пенальти белгиламади. ВАРдан сўнг ҳам бош ҳакамнинг қарори ўзгармади.
Баҳсли вазиятларни таҳлил қилиб борувчи "Archivo VAR" ушбу вазиятга қуйидагича изоҳ берди:
"Чуамени қўлини чўзган ҳолда, уни олиб ташлашга уринмай, Ферраннинг аниқ зарбасини тўхтатди. ВАР эпизодни кўриб чиққанига қарамай, қарорни ўзгартирмади".
Фикрлар