
"Барселона"дан гол ўтказиб юборган дарвозабонларга махсус пиво берилади
"Барселона" форварди Лионель Месси билан ҳамкорлик қилувчи Budweiser пиво компанияси аргентиналик тўпурарнинг клуб миқёсидаги фаолиятида гол ўтказиб юборган барча дарвозабонлар учун махсус пиво ишлаб чиқаради.
Budweiser компанияси Мессининг “Барселона”даги 644 та голига бағишлаб, чекланган партияда 644 та шиша пиво ишлаб чиқаради. Маҳсулотнинг этикеткасида гол нишонлаётган Месси ва 644 рақами акс этади. Ушбу пиволар Леодан гол қабул қилиб олган 160 та дарвозабонга берилади.
Таъкидлаш керакки, Месси бир клубда энг кўп гол уриш бўйича футбол қироли Пелени (643) ортда қолдирди ва мутлақ рекордчига айланди.
Comments