"Барселона" ёзда топ ҳужумчини таркибга жалб этишни режалаштирмоқда

  • 27 Apr 10:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мавсумлар оралиғида "Барселона" таркиби ўзгариши мумкин. Миш-мишларга кўра, Усмон Дембеле ёки Рафинья каталонияликлар сафини тарк этиши мумкин.

Tecno

Агар бу футболчилардан бирортаси “Барселона”ни тарк этса, клуб раҳбарияти “Бавария” ҳужумчиси Садио Манени жамоага таклиф қилиши мумкин. TodoFichajes нашрининг ёзишича, "кўк-анорранглилар" аллақачон 31 ёшли сенегаллик футболчининг трансфери масаласида "Бавария" раҳбарияти ва футболчининг агенти билан алоқага чиққан. Гап катта эҳтимол билан ижарага олиш ҳақида кетмоқда.

Трансфермаркт экспертлари Садио Манени 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Мане жамоадоши Санега қўл кўтаргани учун "Бавария" раҳбарияти томонидан жиддий жазоланган эди. Бунинг ортидан матбуотда немис гранди ёзда Мане билан хайрлашишни режалаштираётгани ҳақида ёзмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!