"Барселона" ёши ўтиб қолган юлдузи ўрнига 3 футболчи топиб қўйди

  • 10 May 16:08
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" етакчиси Серҳио Бускетс мавсумлар оралиғида бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Tecno

Шу сабабдан каталонияликлар ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида бир неча футболчи вариантини кўриб чиқмоқда. Раҳбарият шорт-листидан Мартин Субименди ("Реал Сосьедад"), Орельен Тчуамени ("Монако") ҳамда Рубен Невеш ("Вулверҳэмптон") каби ҳавбеклар ўрин олган.

"Кўк-анорранглилар" жамоа совринларга даъвогарлик қилиши учун савияли ва ёш юлдузларни харид қилиш керак деб ҳисоблайди. Бускетс айни пайтда 33 ёшда.

Испаниялик ярим ҳимоячи фаолиятини каталонияликлар сафида бошлаган ва 2008 йилдан бери асосий клуб шарафини ҳимоя қилиб келади.

Comments

You must be logged in to commet!