"Барселона" УЕФАдан товон пули талаб қилмайди
Маълумотларга кўра, Мадрид провинцияси суди Суперлига иши бўйича УЕФАнинг апелляциясини рад этди. Шунинг ортидан "Реал" Европа футболи иттифоқидан 4,5 миллиард евро миқдорида моддий зарарни қоплашни талаб қилиш ниятида эканини маълум қилганди.
Бироқ "Diario Sport" нашри ёзганидек, "Барселона" бу йўлдан бормайди ва УЕФАдан ҳеч қандай товон пули талаб қилмайди. Каталония клуби ҳар доим икки ташкилот ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва келишув йўлларини излаш тарафдори бўлиб келган.
"Барселона" ҳали расман Суперлига лойиҳасидан чиқмаган бўлса-да, УЕФА билан яқинлашув фонида ундан аста-секин воз кечмоқда.



Фикрлар