
“Барселона” учрашувни бекор қилди
“Барселона” клуби Осиё турнеси доирасида Япониянинг “Виссел Кобе” жамоасига қарши ўтказилиши режалаштирилган ўртоқлик учрашувини бекор қилди. Каталонияликлар японлар томонидан келишув шартлари бажарилмагани боис, шундай қарорга келди.
Маълумотларга қараганда, муаммо молиявий масалага бориб тақалади. “Барселона” япон жамоасига қарши битта ўртоқлик учрашувидан 15-20 миллион евро миқдорида пул ишлаб олишни режалаштирган эди. Сўнгги паллада япониялик ташкилотчилар Каталония клубига ўйин учун тўланадиган суммани камайтиришни таклиф қилди.
“Барселона” мутасаддиларининг учрашувни бекор қилиш ҳақидаги қарори япониялик мухлисларни жумбушга келтирди. Улар бўлажак баҳсда ўз кумирларининг ўйинини томоша қилишни истаётган эди.
“Барселона” Осиёга саёҳати давомида Жанубий Корея клубларига қарши ўйин ўтказади. 31 июль куни каталонияликлар “Сеул” жамоаси билан куч синашади. Ундан кейин Испания чемпионини “Тэгу” билан ўйин кутиб турибди.
Фикрлар