"Барселона" шу ҳафта охиригача "Сити" футболчисини сотиб олмоқчи

  • 19 август, 2020, 21:06
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" раҳбарияти ҳамон "Манчестер Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсиянинг трансфери устида иш олиб бормоқда.

Tecno

Sport.es нашри тарқатган хабарга қараганда, каталонияликлар 19 ёшли футболчининг трансферини шу ҳафта охиригача ижобий ҳал қилишни мақсад қилган. Эрикнинг ҳам ўзи тарбия топган клубга қайтишга тайёр.

Бундан аввалроқ “Барса” Гарсия учун 10 млн евро таклиф қилаётгани, “Сити” эса 23 миллион сўраётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эрик Гарсия ўтган мавсум “Манчестер Сити” сафида 20 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!