
"Барселона" Ракитични йўқотди
"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич жароҳати сабаб сафдан чиқди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра энди Ракитич Евро-2020 саралашидан ўрин олган Словакия терма жамоасига қарши ўйинда Хорватияга ёрдам бера олмайди.
“Жамоага ёрдам беролмаслигимдан афсусдаман. Аммо, жамоадошларим керакли натижани қўлга кирита олишларига ишонаман. Улар Словакияга қарши ўтган дастлабки баҳсда менсиз ғалаба қозонишган. Ўйлайманки улар яна бир бор буни уддалай олишади. Мен қалбан улар биланман”, - дейди Ракитич.
Маълумот учун, Ракитич жорий мавсум “Барселона” сафида жами 10 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар