
"Барселона" MLS клубини мағлуб этди. Дембеле яна гол урди (видеошарҳ)
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Барселона" клуби АҚШдаги навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. "Нью-Йорк Ред Буллс"га қарши кечган баҳсда каталонияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Беллашувнинг 40-дақиқасида Рафиньянинг узатмасидан кейин Дембеле ҳисобни очган бўлса, 87-дақиқада Депай ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Фикрлар