"Барселона","Милан" ва бошқа топ клублар "Арсенал" ҳужумчисига қизиқишмоқда

CHERY AUTO

"Арсенал"нинг 28 ёшли форварди Габриэль Жезусга "Барселона", "Тоттенхэм", "Милан" ва "Ньюкасл" клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" бразилиялик футболчини 36 ёшли ҳужумчи Роберт Левандовскига ўринбосар сифатида кўрмоқда. "Шпорлар" Сон Хён Мин ва Ришарлисоннинг клубни тарк этиши эҳтимоли туфайли Жезусни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Таъкидланишича, ҳозирча ушбу жамоалардан ҳеч бири расмий таклиф билан чиқмаган. Музокаралар январь ойида хочсимон бойламлари узилган "Арсенал" футболчисининг соғлиғига ойдинлик киритилгандан сўнг бошланиши мумкин.

Ўтган мавсумда Жезус барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 32 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!