
"Барселона" мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди
Испания Ла Лигасининг 8-туридан ўрин олган “Севилья” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Ушбу беллашувда мезбонлар каталонияликларни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўйин стартни фаол бошлаган майдон эгалари 13-дақиқада Санчеснинг пеналтидан урган голи эвазига ҳисобни очди. 36-дақиқа Ромера яна меҳмонлар дарвозасини ожиз қолдириб, орадаги фарқни иккитага оширди. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган 7 дақиқанинг сўнгги қисмида Рэшфорд Педрининг пасини голга айлантирди — 2:1. “Севилья” футболчиси Кармона 90-дақиқада ўз номига гол ёздириб қўйди. Асосий вақтга қўшиб берилган 90+6-дақиқада Адамс ҳисобни йирик 4:1 кўринишига келтирди ва ўйинга нуқта қўйди.
- Испания - Ла Лига
- Regular Season

Севилья
- Alexis Sánchez 13'
- Isaac Romero 37'
- José Ángel Carmona 90'
- Akor Adams 90'
Тугади
4
:
1
05.10.2025 19:15

Барселона
- Marcus Rashford 45'
Фикрлар