"Барселона" лазаретига яна бир футболчи қўшилди

  • 3 сентябрь, 18:28
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

 Ҳимоячи Алехандро Бальде чап тизза ости пайидан енгил жароҳат олди. Бу "кўк-анорранглилар"нинг чоршанба кунги машғулотлари вақтида содир бўлди.

Tecno

Бальденинг тикланиш муддатини "Барселона" ҳали маълум қилгани йўқ. Испаниялик фулбекдан ташқари ҳозирда "кўк-анорранглилар"нинг асосий жамоасида 2 та футболчи жароҳат олган. Улар дарвозабон Марк Андре тер Штеген ва ярим ҳимоячи Пабло Гави.

Бальде "Барселона"нинг жорий йилги Испания чемпионатидаги учта ўйинида ҳам иштирок этди. Каталонияликлар Ла Лигада 7 очко жамғарган. "Мальорка" (3:0) ва "Леванте" (3:2) мағлубиятга учратилган бўлса, "Райо Валекано" (1:1) билан ўйин дуранг билан якунланди.

Испания Ла Лигасининг навбатдаги ўйинини "Барселона" 14 сентябр, якшанба куни ўз майдонида "Валенсия"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!