“Барселона” катта муаммога дуч келди

  • 7 сентябрь, 09:16
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жорий мавсум Испания чемпионлиги унвонини ҳимоя қилаётган “Барселона” 14 сентябрь белгиланган “Валенсия”га қарши учрашув олдидан катта муаммога дуч келди.

Tecno

Diario AS нашрининг ёзишича, Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги мураббийлар штаби бўлажак учрашувга таркиб танлашда ҳозирдан қийинчиликка учраяпти. Гап шундаки, Флик тиззаси безовта қилаётган ярим ҳимоячи Гави хизматидан фойдаланолмайдиган бўлди.

Аввалроқ, ҳимоячи Алехандро Бальденинг навбатдаги турни ўтказиб юбориши аниқ бўлганди. Спаниялик футболчи машғулотда шикастланди.

Жамоанинг асосий юлдузи Ламин Ямал белидаги оғриқ туфайли Испания терма жамоасидан қайтиб келди ва ҳозирча “Барселона”га ҳам ёрдам бера олмайди.

Нидерландия терма жамоасига юборилган плеймейкер Френки де Йонг ҳам жароҳатга йўлиқди ва маълум муддат даволанишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!