"Барселона" Фатини сотиши керак

CHERY AUTO

"Барселона" ҳужумчиси Ансу Фати ёзда испан клубини тарк этади. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар бермоқда. 

Tecno

Манба берган хабарга кўра, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти ўз шогирдини қадрлашига қарамай, клуб  молиявий қийинчиликлар туфайли Фатини сотишга мажбур бўлади. 

Фатининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган. "Transfermarkt" портали Испания терма жамоаси футболчисини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, 20 ёшли вингер жорий мавсумда каталонияликлар сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва шерикларига 3 та самарали узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!