
"Барселона" "Челси"ни табликлади
“Челси” финалда “Манчестер Сити”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритди.
“Барселона” клуби твиттердаги расмий саҳифаси орқали “аристократлар”ни учун ғалаба билан табликлади.
“Челси”ни Чемпионлар лигасидаги ғалаба билан табриклаймиз ва “Манчестер Сити”нинг ажойиб мавсуми учун Гвардиолага миннатдорчилик билдирамиз”, - дейилади клуб хабарида.
Хосеп Гвардиола 2008-2012 йилларда “Барселона”га устозлик қилган ва ушбу клуб билан УЕФА Чемпионлар лигасида 2 марта ғалаба қозонган.
“Челси” ўз тарихида 2-марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Лондонликлар ушбу совринни илк бор 2012 йилда қўлга киритишган.
Фикрлар