 
                “Барса”нинг 17 яшар “юлдузчаси”ни тўртта катта клуб талашяпти
“Барселона”нинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Педро Фернандес фаолиятида ўзгариш бўлиб, иқтидорли ўйинчи Англияга кўчиб ўтиши мумкин.
Fichajes нашрига кўра, Педро АПЛнинг тўртта қудратли клуби назарига тушган. Амалдаги чемпион “Ливерпуль”, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Челси бу футболчини ўз таркибига қўшиб олишни истаяпти.
Ўз навбатида, “Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ёш ўйинчини яқин келажакда асосий таркибга тўлиқ жалб қилмоқчи. Ана шу масадда мураббийлар Педрони мавсумолди тайёргарлик жараёнида Осиё бўйлаб турнега олиб кетганди.
Педро Япониянинг “Виссел Кобе” жамоасига қарши баҳсда иштирок этиб, рақиб дарвозасини ишғол қилишган муваффақ бўлди.



Фикрлар