“Барса”га янги рақобатчи чиқди

  • 03 May 17:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” тарихидаги энг яхши тўпурар Серхио Агуэро ёзда клубни тарк этиши аниқ бўлган.

Tecno

33 ёшли ҳужумчига бир қатор жамоалар кўз тикмоқда. Бироқ, асосий даъвогар сифатида “Барселона” номи тилга олинмоқда. Каталонияликлар Агуэрони олиб келиш орқали унинг яқин дўсти Лионель Мессини жамоада қолишга кўндирмоқчи.

Шунга қарамай, Серхиода фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириш имконияти ҳам бор. Ҳужумчи учун курашаётган клублар қаторига “Эвертон” ҳам қўшилди. Аргентиналик футболчининг трансфер суммаси 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўн йилдан бери “шаҳарликлар” шарафини ҳимоя қилаётган Агуэро барча турнирларда 386 та учрашувда майдонга тушиб, жами 258 та гол урган ва 73 та голли пас оширган. У “Манчестер Сити” сафида жами 15 та совринни қўлга киритди.

Comments

You must be logged in to commet!