"Барса"га қарши беллашув "Интер" учун катта даромад олиб келди

BEPUL PROPAN

"Интер" "Барса" билан ўйинда чипта сотувидан Италия учун рекорд даражадаги 14,7 миллион евро даромад олди.

"Интер" ўз майдонида Чемпионлар Лигаси ярим финалининг жавоб учрашувида "Барселона"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди (икки ўйин натижасига кўра 7:6). "Сан-Сиро" стадионига 75 504 томошабин ташриф буюрди (улардан 4 253 нафари меҳмонлар секторида). Улар жами 14,7 миллион евро даромад келтирди. Бу Италияда ўтказилган битта ўйин учун йиғилган энг катта маблағ ҳисобланади.

Аввалги рекорд 2023 йилдаги Милан дербисида ўрнатилган эди. Ўшанда "Интер" ярим финалнинг жавоб учрашувида "Милан"ни мағлуб этганди (1:0, икки ўйин натижасига кўра 3:0). Ўша пайтда "нерадзуррилар" чипта сотувидан 12,5 миллион евро даромад олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!