“Барса”да катта тозалаш бўлади. Клуб бир гуруҳ юлдузларга жавоб беради

  • 12 May 19:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” жорий мавсумни нуфузли совринларсиз якунлашга мажбур. Шу боис, ёзда таркиб тубдан ўзгартирилади.

Tecno

Клуб раҳбарияти Хави Эрнандесни кетиш фикридан қайтарди. Испаниялик мутахассис жанговар жамоа шакллантириши шарт.

Мутасаддилари бир неча юлдузни сотувга қўймоқчи. Маълумотларга қараганда, каталонияликлар ярим ҳимоячи Френки де Йонг, ҳимоячилардан Рональд Араухо ва Жюль Кундени сотиб юборишга тайёр.

“Манчестер Сити”дан ижарага олинган Жоау Канселу хизматидан ҳам воз кечилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, клуб энг катта маош олаётган Роберт Левандовскини ҳам сотиб юбориб, ўрнига арзонроқ ҳужумчи олиб келади.

Comments

You must be logged in to commet!