“Барса” юлдузидан воз кеча олмади

  • 09 Jun 22:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ёши ўтиб қолгани учун Каталония клубини тарк этиши кутилган Жерар Пике яна уч йил давомида “Барселона” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Tecno

Тажрибали марказий ҳимоячи клуб президенти Жоан Лапорта билан учрашганидан кейин унинг ўз жамоасида қолиши ҳал бўлди.

Маълумотларга қараганда, 34 ёшли футболчи клуб билан 2024 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома имзолаган. Унга кўра, Пикенинг маоши майдонда ўтказилган учрашувлар сонига қараб белгиланади.

Рональд Куман ва унинг бошчилигидаги мураббийлар штаби Жерар Пикени жамоа етакчиси сифатида эътироф этмоқда. Пикенинг жамоа футболчиларига таъсири катта эканини ҳам айтиб ўтиш жоиз.

Comments

You must be logged in to commet!