“Барса” юлдузи “Реал”дан чўчияпти

CHERY AUTO

Испания чемпионлигини қўлга киритган “Барселона” тўпурари Роберт Левандовски ашаддий рақиб “Реал”га Хаби Алонсо бош мураббий бўлганига муносабат билдирди.

Tecno

-  Хаби Алонсо мураббийлик фаолиятидаги янги босқич бошида турибди. Ўйлашимча, у “Реал”га кутилмаган янгиликлар олиб келади.

Мен Хаби Алонсо барибир “Реал”га бош мураббий бўлишини билардим ва унинг қўл остида бу жамоа ўта хавфли рақибга айланади, - деди Роберт Левандовски.

Хаби Алонсо бунгача “Байер”ни бошқарган. Ўтган мавсумда леверкузенликлар испан мураббийи қўл остида “Бавария”нинг Бундеслигада ўн йил давом этган гегемонлигига барҳам бериб, ўз тарихида илк бор Германия чемпионлигига сазовор бўлганди. Бундан ташқари, “Байер” аввалги мавсум Германия кубоги ва Суперкубогига ҳам эга чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!