“Барса” янги тўпурарни кашф қилди, уни ҳали кўпчилик танимайди

  • 7 октябрь, 06:48
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти Испания чемпионатининг ўзидан ёш ҳужумчи топди. Мавсумни “Леванте” таркибида бошлаган 21 ёшли Этта Эйонг саккизта учрашувда бешта гол уриб, тўпурарлик қобилиятини намойиш қила бошлади.

Tecno

Эйонг “Кадис” ва “Вильярреал” тарбияланувчиси ҳисобланади. “Вильярреал” бир йил муқаддам бу ўйинчини “Кадис”дан 1,5 миллион еврога сотиб олиб, ёшлар жамоасида ўйнатган эди.

“Вильярреал” мураббийлар штаби Этта Эйонгни шу йилнинг 1 июнида асосий таркибга жалб этди. Орадан икки ой ўтиб, ёзги трансферлар ойнасининг охирги кунида “Вильярреал” раҳбарияти ёш форвардни 3 миллион еврога “Леванте”га сотиб юборди.

Аслида “Барселона” камерунлик бу легионерни ёзда ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган эди. Айрим сабабларга кўра, бу савдо пишмай қолди.

Ла Лига тўпурарлари баҳсига қўшилган Эйонгнинг трансфер суммаси бир ойда 20 миллион еврога етди. Унинг шартномасида бадал пули миқдори 30 миллион евро қилиб белгиланган. Демак, каталонияликлар бу трансферни амалга оширадиган бўлса, тахминан шу миқдорда харажат қилишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!