 
                “Барса” тажрибали ўйинчи шартномасини бекор қилиб юборди
“Барселона” расмий сайти орқали клуб раҳбарияти 33 ёшли ярим ҳимоячи Ориол Ромеу билан меҳнат шартномаси бекор қилингани ҳақида маълумот тарқатди.
Каталонияликларнинг испан футболчиси билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнигача давом этиши керак эди.
Ёзги трансферлар даврида Ориол Ромеуга бошқа клублардан таклиф бўлгани йўқ. Трансфер ойнаси ёпилиб, бу ўйинчини сотиб юбориш имконияти қолмаганидан кейин клуб уни шартномадан озод қилишга қарор қилди.
Ромеа “Барселона” тизимига 2004 йили қабул қилинган. 2011 йили ярим ҳимоячи “Челси”га ўтди. Кейинчалик “Саутгамптон” ва “Жирона”да тўп тепди.
Ориол Ромеу 2023 йили Каталонияга қайтиб келди. Шундан сўнг “Барселона” сафида 39 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига битта ассист ёздириб қўйди.



Фикрлар