
“Барса” супердарвозабонни таркибдан йўқотишига учта сабаб чиқди
“Барселона” раҳбарияти охирги бир нечта мавсум давомида жамоанинг асосий дарвозабони бўлиб келган Марк-Андре тер Штегенни сотиб юборишга қарор қилди.
Клуб мутасаддилари кутилмаган қарор келиши сабаблари ойдинлашди.
Sport.es сайтининг ёзишича, Марк-Андре тер Штеген бош мураббий Ханс-Дитер Флик уни Чемпионлар лигасининг “Интер”га қарши ўтказган ярим финалдаги жавоб учрашувида асосий таркибга қўймаслигини билиб, жамоа билан Миланга учмаган.
Тер Штеген муҳис учрашув пайти Барселонада қолиб, индивидуал машғулот ўтказишни маъқул кўрган. Жамоа сардорининг бунақа қилиши унинг жамоадошларига ёқмаган ва ички муҳитда босимни юзага келтирган.
Бундан ташқари, “Барселона” мураббийлар штаби 33 ёшли голкипер тиззасидан олган оғир жароҳатдан кейин юқори спорт формасини таклаб олишига ишонмаяпти.
Учинчи сабаб сифатида клуб катта хизмат ҳақи оладиган дарвозабонни сотиб юбориш орқали маошлар фондини қисқартиришга эришмоқчи.
2014 йилдан бери жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган германиялик дарвозабоннинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача давом этиши белгилаб қўйилган.
Фикрлар