“Барса” қария Мессига тўрт йил даҳшатли маош тўлайди!

  • 03 Jun 17:56
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти жамоа етакчиси Лионель Мессига янги шартнома бўйича йилига 60 миллион евро миқдорида маош тўлайдиган бўлди.

Tecno

Томонлар келишувига кўра, аргентиналик ҳужумчи тўрт йил давомида 240 миллион еврога эга бўлади. Шартномада Лео икки йил давомида “Барселона”да тўп сурганидан кейин Каталония клуби элчиси сифатида АҚШ чемпионатига йўл олади.

Месси АҚШда Дэвид Бекхэмга қарашли бўлган “Интер Майами” жамоасида яна икки мавсум тўп тепади.

Футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин аргентиналик ҳужумчи Каталонияга қайтиб, олти йил давомида юқори лавозимлардан бирида ишлайди.

Қизиғи шундаки, коронавирус пандемияси туфайли молиявий инқироз давом этаётган бир пайтда бир футболчига йилига 60 миллион евро даҳшатли маош сифатида баҳоланмоқда. Чунки, янги авлод юлдузлари – Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни олишга интилаётган жамоалар ҳам Мессига мўлжалланган маошнинг ярмини ҳам таклиф эта олмаяпти.

Comments

You must be logged in to commet!