“Барса” машҳур юлдуз билан келишувга эришди

  • 22 апрель, 2023, 21:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль”дан кетишга қарор қилган бразилиялик ҳужумчи Роберто Фирмино фаолиятини Испания чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

Tecno

Ёзда эркин агентга айланадиган 31 ёшли футболчи бир неча таклифлар орасидан “Барселона” вариантини танлади. Бу ҳақда MailSport нашри хабар тарқатди.

Фирмино ливерпулликлар сафида 2015 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Бу ўйинчи жамоадошлари Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане билан бирга ҳужум учлигини ташкил қилиб, Юрген Клопп жамоасининг кўплаб муваффақиятларини таъминлаган.

Фирмино жами 352 та учрашувда майдонга тушиб, 107 та гол ва 78 та ассист қайд этди. “Ливерпуль” сафида 2019 йили Европа Чемпионлар лигаси ғолиби ва кейинги мавсумда Англия чемпиони бўлди. Жами еттита совринга эга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!