“Барса” манчестерликларга футболчисини сотмади

  • 23 июнь, 2024, 09:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” келаси мавсум олдидан таркибини кучайтиришга қарор қилган. Клуб раҳбарияти жамоа навбатдаги чемпионатда юқори ўринлар учун курашишини истаяпти.

Tecno

Манчестерликлар”Барселона” ярим ҳимоячиси Фермин Лопесни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлди.

Sport нашрининг хабар беришича, англияликлар 21 ёшли футболчи учун каталонияликларга 30 миллион евро таклиф қилган. Манбага кўра, бу сумма “Барса” мутасаддиларини қониқтирмаган ва улар харидорга рад жавобини берди.

Фермин Лопеснинг “Барселона” билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!