"Барса" бир жамоанинг икки ҳимоячиси билан шартнома имзолаш арафасида

  • 5 февраль, 2022, 16:09
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" мавсум сўнггида "Челси"нинг икки ҳимоячисини ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда. 

Андреас Кристенсен ва Сезар Аспиликуэта каби футболчиларнинг амалдаги клуби билан шартномаси ёзда якунига етади ва "кўк-анорранглилар" бундан фойдаланиб қолмоқчи. 

Каталонияликлар учун ҳимоя чизиғини кучайтириш устувор вазифа ҳисобланади. Клуб эркин агент футболчилар билан шартнома имзолаш орқали бюджетнинг катта қисмини марказий ҳужумчига ажратмоқчи. 

Айрим хабарларга кўра, "аристократлар" сардори "Барса" билан аллақачон 3 йиллик шартнома борасида келишиб олган. 

Шунингдек, даниялик ҳимоячига каталонияликлар таклиф билан чиқди ва унинг жавобини кутмоқда. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!