
"Барса" Араухога янада яхшироқ шартнома таклиф қилади
"Барселона" раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Рональд Араухо билан шартномани узайтириш бўйича ишларни давом эттирмоқда.
Каталония клуби 23 ёшли уругвайлик футболчи билан март ойи охирида музокараларни давом эттиради ва янада яхшироқ шартларда шартнома таклиф қилади.
Айтиш керакки, бундан аввалроқ Араухо "Барса"нинг келишувни узайтириш бўйича иккита таклифини рад этган эди.
Футболчининг ўзи "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ клубларидан “Барса”га нисбатан яхшироқ молиявий таклифлар бўлаётганига қарамай "Камп Ноу"да қолиш истагида.
Араухо ва “Барселона” ўртасидаги амалдаги келишув 2023 йилнинг июнигача амал қилади. У жорий мавсум 29 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол урди.
Фикрлар