
“Барса”, овора бўлма, бу ҳужумчи сотилмайди!
Англия Премьер-лигасида ғолиб чиққан “Ливерпуль” колумбиялик ҳужумчиси Луис Диас трансфери бўйича “Барселона”дан таклиф олди.
The Athletic нашрининг ёзишича, ливерпулликлар Испания чемпионларига бу ўйинчи сотилмаслигини билдириб, уларнинг чорловини қабул қилмаган.
Манбага кўра, бош мураббий Арне Слот келаси мавсум учун таркибни шакллантириш жараёнида Луис Диасга муҳим вазифаларни юклашни режалаштирмоқда.
Қизиғи шундаки, 28 ёшли футболчининг ўзи “Барселона”га ўтишни истаяпти ва ўз режалари ҳақида клуб раҳбариятини ҳам огоҳлантирган.
Бу тарафдан Луис Диасга Саудия Арабистонининг бир нечта клубидан қизиқиш бўляпти. Айниқса, Криштиану Роналду ўйнаётган “Ан-Наср” совринлар учун курашадиган таркибни шакллантириш мақсадида колумбиялик юлдуздан ҳам фойдаланиўшни мўлжаллаган.
Фикрлар