Баҳрайн-2025. Дзюдочиларимиз Ўзбекистон делегациясига энг кўп медал тақдим этди!

CHERY AUTO

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳри мезбонлик қилаётган ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинлари Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли келди. 

Tecno

Делегациямиз ушбу комплекс мусобақада 37 та олтин, 16 та кумуш, 28 та бронза, жами 81 та медал билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади. Терма жамоамизга энг кўп медалларни айнан дзюдочиларимиз тақдим этишди. Жами 16 нафар дзюдочи билан қатнашган терма жамоамиз якунда 14 та медални қўлга киритди. Шулардан 7 таси олтин медал бўлди. Дзюдочиларимиз яна 4 та кумуш ва 3 та бронза медалига эга чиқишди.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!