Баҳодир Жалоловнинг принципиал рақиби профессионал боксга ўтди

  • 5 август, 2020, 18:56
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Ҳаваскор бокснинг +91 кг вазн тоифасида 2 карра Осиё ва жаҳон чемпионати кумуш медаль соҳиби қозоғистонлик Қамшибек Кўнкабаев профессионал боксда ҳам фаолият олиб борадиган бўлди.

Tecno

Кўнкабаев Британиянинг "МТК Глобал" промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда компаниянинг скаути ва менежери Томас Сталкер хабар бермоқда. Кўнкабаев 2019 йилда Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионати ва Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финалида ҳамюртимиз Баҳодир Жалоловдан мағлуб бўлганди.

Қолаверса, Токио Олимпиадасида ҳам юртдошимизга асосий рақобатчи сифатида қаралаётган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!