Азмун жорий мавсумнинг ўзидаёқ "Байер"га ўтиши мумкин. Фақат...

  • 24 Jan 09:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби раҳбарияти эронлик ҳужумчи Сардор Азмунни жорий қишки трансферлар давридаёқ "Байер"га сотиб юборишга тайёр. Бу ҳақда "Чемпионат" хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, Россия чемпиони бунинг учун “доришунослар”дан 5 миллион евро сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Азмуннинг “Зенит” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. У кеча "Байер" билан мавсум якунлангач 2027 йилгача шартнома имзолаш бўйича расмий келишувга эришди.

Сардор Азмун жорий мавсум "Зенит" сафида жами 21 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!