Азиз Амонов: "Ҳар бир гол ўзига яраша чиройли"

  • 3 октябрь, 2023, 06:37
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Насаф” – “Ал Садд” (3:1) учрашувида рақиб дарвозасига иккита гол уриб жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшган Азиз Амонов ўйиндан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Қарши мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Ўйиндан олдин мураббийимиз Ўзбекистон ишқибозларини хурсанд қилишимиз кераклигини айтиб ўтганди. Ўзбекистон номидан майдонга чиқдик ва Худога шукр, юзимиз ёруғ бўлди. Ўйиндаги ҳаракатларим – бу жамоадошларимнинг меҳнати.

- Мана, голлар урса бўларкан-ку. Бунга қандай эришдингиз?

- Биз ҳам гол урамиз деб чиқамиз. Баъзида ўхшайди, баъзида ўхшамайди. Худога шукр, бугун насиб қилган экан, жамоамга ёрдамим текканидан хурсандман. Кейинги учрашувларда ҳам гол уришни мақсад қилиб чиқаман.

- “Ал Садд” дарвозабони устидан ошириб урган голингиз фаолитингиздаги энг чиройлисими?

- Ҳар бир гол ўзига яраша чиройли. Бу энг муҳими.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!