
Азимов ва Фарҳодовнинг голлари "Андижон"га ғалаба келтирди
Дукентда ўқув-машғулот йиғинини бошлаган “Андижон” клуби Қибрайдаги табиий майдонда “Пахтакор” U-21га қарши назорат ўйинини ўтказди.
Аввалига 8 январь кунига “Бунёдкор-Фарм” билан ўйин режалаштирилганди. Бироқ бу ўйин сунъий майдонда ўтказилиши “Андижон” устозининг режасидан ўрин олмагани сабабли рақиб ўзгартирилди. Натижада Қибрайдаги табиий майдонда Ойбек Усмонхўжаев “Пахтакор” U-21 жамоасига қарши майдонга тушишди.
Ўйин 3:2 ҳисобида “Андижон”нинг ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, голларни янги футболчилар – Бобур Фарҳодов (2 та) ва Сардор Азимов киритишди.
“Андижон” таркиби: Элдор Адҳамов, Ислом Маматказин, Аҳмаджон Анваров, Илҳом Алижонов, Абдувоҳид Ғуломов, Илҳом Абдуғаниев, Муҳаммадкарим Тоиров, Фарҳод Соҳибжонов, Суҳроб Бердиев, Маликшоҳ Расулов, Шаҳбоз Эркинов.
Захирадан майдонга тушганлар: Иброҳим Ғанихонов, Сардор Азимов, Бобур Фарҳодов, Шохруҳ Маҳмудхожиев, Фарҳод Бекмуродов, Абдураҳмон Комилов, Алишер Жўрабоев, Абдулатиф Ойбеков, Асилбек Айсаров, Иззат Абдулхаков, Асад Ҳабибуллаев, Шерзод Эсонов, Абдулазиз Юсупжонов.
"Пахтакор" U-21 таркиби: Шахзод Суюнов, Ислом Анваров, Мухриддин Фазлиддинов, Диёр Ортиқбоев, Бекзод Неъматов, Асад Беглархонов, Дилшод Абдуллаев, Жавоҳир Бахтиёров, Акбар Ўктамов, Нодир Ҳабибуллаев, Саидумар Саиднуруллаев.
Голлар: Бобур Фарҳодов (дубль), Сардор Азимов – Диёр Ортиқбоев, Нурлан Ибрагимов.
Фикрлар