Азар Роналдуни ортда қолдирди

  • 9 апрель, 2019, 09:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Кеча Англия премьер-лигасининг 33-турида “Челси” ўз майдонида “Вест Хэм”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

Шу куни “аристократлар”га ғалаба келтирган ҳар иккала голга ҳам Эден Азар муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, 28 ёшли бельгиялик футболчи шу тариқа АПЛдаги голлари сонини 85тага етказиб олди ва бу борада “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналдудан (84) ўзиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2003-2009 йилларда МЮ шарафини ҳимоя қилган. Азар эса 2012 йилдан буён “Челси” сафида тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!