Азар “Реал”дан дунёнинг энг зўр клубига ўтади

  • 10 декабрь, 2021, 14:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Daily Express нашри “Реал” юлдузи Эден Азар тез орада жамоасини ўзгартириши ҳақида маълум қилди.

Tecno

Манбанинг ёзишича, бельгиялик ҳужумкор футболчи “Челси”га қайтишга қарор қилган. Лондон клуби ҳам собиқ ўйинчисининг ортга қайтишига қарши эмас.

Яқинда France Football нашри Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ҳисобланган “Челси”ни дунёнинг 2021 йилдаги энг яхши клуби, деб эълон қилган эди.

“Реал” мутасаддилари испан футболига мослаша олмаган Азарни 20 миллион еврога сотиб юборишга тайёрлигини билдирган. Бу сумма “аристократлар”ни тўлиқ қониқтиради.

Азарга “Вест Хэм” ва “Ньюкасл”дан чорлов бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Red M
11/12/2021 02:12
Кечирасиз муаллиф, Азар дунёнинг энг зур клубидан челсига утади десангиз хакикатга якинрок буларди. Ёки амалдаги Европа чемпиони сафига яна кайтади. Еки бу сайтда шахсий фикрлар билан сарлавха берилса булурадими?!