
“Аякс“ юлдузига Европанинг энг олди клублари қизиқиш билдирмоқда
“Аякс“ футболчиси Райан Гравенберх ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “De Telegraaf“ нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ярим ҳимоячи амстердамликлар билан шартномани узайтирмоқчи эмас. У бошқа клуб сафига кўчиб ўтишни мақсад қилган.
Айни пайтда унга “Барселона“ ва “Реал“ клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ Райаннинг ўзи “Бавария“га ўтишни истаяпти.
Маълумот ўрнида, Райан Гравенберх жорий мавсум Нидерландия чемпионатининг 23 ўйинида 1 гол ва 3 голли узатма муаллифига айланган.
Фикрлар