
"Аякс" футболчиси Эрон ва АҚШ муносабатлари сабаб клуб ихтиёрини вақтинча тарк этди
"Аякс"нинг америкалик ҳимоячиси Сержиньо Дест клубнинг Қатардаги машғулотлар базасини тарк этди, дея хабар бермоқда клуб расмий матбуоти.
"Аякс" айни дамда мавсумлар оралиғи тайёргарлигини Қатардаги машғулотлар базасида давом эттирмоқда. Футболчи эса Эронга қўшни бўлган давлатда ўзини яхши ҳис қилмаганилиги айтилмоқда.
"Дест ўзини яхши ҳис қилмаганлиги сабабли клубнинг Қатардаги базасни тарк этиш учун рухсат сўради. "Аякс" унинг истакларини тўғри тушунади ва унинг илтимосини рад этмайди", - дейилган "Аякс" баёнотида.
Фикрлар