"Аввалги икки ўйиндаги оғриқли мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ниҳоятда муҳим эди"
"Интер" жамоасининг марказий ҳимоячиси Стефан де Врей Чемпионлар Лигасидаги "Аякс"га қарши ғалаба (2:0) билан якунланган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Нерадзуррилар"га умумий босқич биринчи тур учрашувидаги уч очкони 42 ва 47-дақиқаларда амстердамликлар дарвозасини ишғол қилган ҳужумчи Маркус Тюрамнинг дубли келтирди.
- Аввалги икки ўйиндаги оғриқли мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ниҳоятда муҳим эди. Биз яхши ўйин кўрсатдик, аммо ҳали ҳам такомиллаштиришимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Бугун биз ўйинни аъло даражада тушундик, шу сабабли ортиқча муаммоларга дуч келмадик, - деди де Врей.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Кристиан Киву бошчилигидаги жамоа А Серияда "Ювентус"га (3:4) ва "Удинезе"га (1:2) мағлуб бўлганди.



Фикрлар