ATP. Марказий баҳсда Надаль аламли мағлубиятга учради

  • 18 ноябрь, 2020, 00:07
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Теннис
CHERY AUTO

Лондон шаҳри теннис бўйича эркаклар ўртасидаги йилнинг якуний турнирига мезбонлик қилмоқда. Бугун мусобақанинг 3-кун баҳслари ортда қолди.

Tecno

Турнирнинг иккинчи тартиб рақам остида сараланган теннисчиси Рафаэль Надаль ўзидан бир ўрин пастда жойлашган австриялик Доминик Тим қаршилигини синдира олмади. Томонлар деярли барча жиҳатларда тенг ўйин кўрсатди ва ҳар икки сет тақдирини тай-брэк ҳал қилди. Сетларнинг дастлабкисини 7:6(9:7) ҳисобида ўз фойдасига ҳал этган Тим кейингисида ҳам кичик устунлик билан ғалаба қозонди. Якуний ҳисоб: 7:6(9:7), 7:6(7:4).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!