“Атлетико”нинг қарори “Барса”га “тарсаки” бўлди

  • 28 август, 2020, 11:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жамоани янгилаётган “Барселона” раҳбарияти франциялик ҳужумчи Антуан Гризманндан қутилиш мақсадида уни собиқ жамоаси “Атлетико”га қайтариб ўрнига мадридликларнинг ёш футболчиси Жоау Феликсни олишни таклиф қилганди.

Tecno

Каталонияликларнинг айёрона ўйини “Атлетико”га ўтмади. Мадрид клуби раҳбарияти Гризманни қайтариб олишга кўнмади.

Мадриддан каталонияликлар сафига кўчиб ўтган Антуан Гризманн “Барселона”да кутилган ўйинни намойиш эта олмади. Мутахассислар бунда Мессининг ҳам айби борлигини таъкидлаётган эди. Чунки жамоа сардори майдонда Гризманндан кўра, дўсти Луис Суаресни кўпроқ қўллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!